Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Муштарак мақсадлар йўлида

Муштарак мақсадлар йўлида

26 январь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Лейпцигдаги Саксон Фанлар академияси олими, филология фанлари доктори Стефани Бринкманн билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

Дастлаб Марказ директори Шовосил Зиёдов фаолиятнинг мақсад ва вазифалари, қўлёзма ва илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. 

Др. С.Бринкманн 2018-2035 йилларга мўлжалланган “Bibliotheca Arabica” (“Араб кутубхонаси”) лойиҳаси, унинг доирасида қўлёзмалар каталогини тузиш ҳамда диний ва илмий нуқтаи назардан ўрганиш ишларининг ҳолатига тўхталди. 

 Шу билан бирга, Бринкманн хоним Имом Бағовийнинг “Масобеҳ ас-Сунна” асари юзасидан олиб бораётган тадқиқот иши ва унга доир қимматли маълумотлар билан ўртоқлашди. 

Мулоқот якунида яқин истиқболда Марказ билан академия ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …