Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 443/V

Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).

Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 30а).

Асар боши (в. 30а) :

الحمد لله على نعمائه و الصلوة على رسوله محمد ختام انبيائه و بعد فهذه جملة من تصريف الافعال مضبوطة جارية لمجرى المدخل فى الكتب المبسوطة …

Асар сўнги (в. 33б) :

… و السادس اذا وقع متحركا و ما قبلها ساكنا تقلب حركتها الى ما قبلها قلب لواو …

Библиография : Ahlwardt VI, № 6876 ; GAL I, 283 ; SB I, 498 ; Стори III/1, p. 172 ; СВР I, № 412 ; Халидов 7850-7891 ; Нукус № 103-104 ;Туркестон, № 103-106.

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 30а-33б) ; 34а буш варақ ; 20 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 145´70 mm. ; варақ ўлчами: 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 440/VI Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг …