Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 443/IV

Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 25б).

Асар боши (в. 25б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على خير خلقه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي الصناعة تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة…

Асар сўнги (в. 30а) :

… و لفظ الواحدة المؤنث فى الخطاب كلفظ الجمع فى باب يرمى و يرض و التقدير مختلف

Библиография : GAL I, 283 ; SB I, 497 ; Kenderova № 93 ; СВР I, № 410 ; Халидов, № 7451-7495 ;Туркестон, № 98-102 ; Нукус, № 99.

Колофон (в. 30а):

تمت تمت تمت

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 25б-30а) ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 140´70 mm. ; варақ ўлчами: 215´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …