Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / فصل فى الحروف (Фасл фи ал-ҳуруф)

فصل فى الحروف (Фасл фи ал-ҳуруф)

№ inv. MR 443/II

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 17б).

Асар боши (в. 17б) :

فصل في الحروف التي تجر الاسماء فقط  و هي سبعة عشر حرفا مررت بزيد بالله لا فعلن و الله لا ضربن …

Асар сўнги (в. 21а) :

… و ينصب المعدود و منفردا منكرا فى غير ذلك تقول احد عشر درهما و عشرون رجلا و تسعون دينارا

Библиография : GAL I, 511 ; СВР I, № 424-427 ; Халидов, № 8010-8020 ;Туркестон, № 114 ; Нукус, № 95.

Колофон (в. 21а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب و الله اعلم

Настаълиқ. 52 варақ. (в. 17б-21а) ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 140´75 mm. ; варақ ўлчами: 215´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …