Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 442/II

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиш уринлари келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 54б).

Асар боши (в. 54б) :

حركات الاعراب تمسى الرفع و النصب و الجر و هى الحركات المختلفة التى تحدث فى الاخر الاسم بعوامل مختلفة تدخل عليه …

Асар сўнги (в. 62а) :

… و ينصب المعدود و منفردا منكرا فى غير ذلك تقول احد عشر درهما و عشرون درهما و تسعون دينارا

Библиография : GAL SB I, 511 ; СВР I, № 424-427 ; Халидов, № 8010-8020 ; Туркестон, № 83-86 ; Нукус, № 95.

Настаълиқ. 9 варақ. (в. 54б-62а) ; 62б-65а буш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 130´80 mm. ; варақ ўлчами: 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …