Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 155

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 5-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 4 (“Нисо”) суранинг 24-оятидан бошланиб, 147-оятида тугаган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б) :

والمحصنات من النساء الا ما ملكت ايمانكم كتاب الله عليكم واحل لكم ما وراء ذلكم ان تبتغوا باموالكم محصنين غير مسافحين …

Асар сўнги (в. 13а) :

… ما يفعل الله بعذابكم ان شكرتم وامنتم وكان الله شاكرا عليما

Настаълиқ. 13 варақ. (в. 1б-13а) ; 1а, 13б-14 бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 485 Муаллиф – номаълум. Қисса. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, …