Home / ЯНГИЛИКЛАР / «ЭРОНДА ИБН СИНО МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ ТЕНДЕНСИЯЛАРИ»

«ЭРОНДА ИБН СИНО МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ ТЕНДЕНСИЯЛАРИ»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “ЗАРАФШОН ВОҲАСИ МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРИ” мавзуси доирасида ўтказилаётган қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз.

Бу галги семинарда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти илмий ходими ФАХРИДДИН ИБРАГИМОВ «ЭРОНДА ИБН СИНО МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ ТЕНДЕНСИЯЛАРИ» мавзусида маъруза қилади.

Онлайн семинар 2023 йил 12 декабр куни Тошкент вақти билан соат 16.00 да бошланади.

⌨️ Конференсияда онлайн тарзда қуйидаги ЗООМ видеоконференсия платформаси орқали иштирок этиш мумкин.

https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902
Пароль: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …