Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДГА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТ ВА БАҒРИКЕНГЛИК БИЛАН ҚАРШИ ТУРИЛАДИ

МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДГА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТ ВА БАҒРИКЕНГЛИК БИЛАН ҚАРШИ ТУРИЛАДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Ш.Умаров ва А.Мамадалиев 17 ноябрь куни Муҳаммад Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида “Ислом – тинчлик ва маърифат дини” мавзусида тарғибот тадбирини ташкил этди.

13-19 ноябрь кунлари мамлакатимизда эълон қилинган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида бўлиб ўтган анжуманда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Маърузачилар дастлаб исломнинг асл тинчликпарварлик ва маърифатпарварлик ғоялари ҳақида сўз юритиб, ахборот асри бўлган бугунги шароитда турли бузғунчи оқимлар ва уларнинг ёт ғоялари тарқалишининг олдини олиш мураккаблашиб бораётганини таъкидлади. Айниқса, ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар уларнинг қармоғига осон илинаётгани, чунки интернет чегара ё бошқа назорат хизматларини эркин четлаб ўтади. Шу боис ёт ғояларга қарши туришда аввало маърифатни кучайтириш, сиёсий онгни ошириш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш зарур.

Шундан сўнг бағрикенглик фазилати ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шиддат билан ўзгариб бораётган, маънавий таҳдидлар кўлами кун сайин ортаётган ҳозирги воқелик ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий фаровонликни мустаҳкамлаш учун ҳаёт энг аввал бағрикенглик тамойилларини жорий этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Турли миллат, элат ёки дин вакилларини бир-бирига гижгижлаш, ҳақоратлаш, бошқа усуллар билан низолаштиришга йўл қўймаслик бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Хусусан, дунёнинг айрим “қайноқ” нуқталарида рўй бераётган можароларни нотўғри талқин қилиш орқали одамларнинг дунёқарашини ўзгартиришга уринаётган бузғунчи кучларга қарши туриш учун фақат ахборот маконини ҳақиқий маълумотлар билан ҳимоялаш эмас, балки бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб этиш ҳам зарур.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Турк ноширлари ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг “Иршод” нашриёти вакиллари ташриф буюрди. Марказнинг ушбу матбаа уйи …