Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ

МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Пойтахтимизда 16 ноябрь куни – “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Миллатлараро ва динлараро бағрикенглик – самарали ҳамкорликнинг муҳим омили” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Мамлакатимиздаги давлат идоралари, диний ва жамоат бирлашмалари, миллий-маданий марказлар, олий таълим ва илмий муассасалар раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ҳам қатнашди ва “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида маъруза қилди.

Маърузачи жаҳолатга қарши курашнинг энг мақбул ва самарали йўлларини таҳлил қилиб, бу борада Марказ ходимлари томонидан амалга оширилган тадбирлар хусусида маълумот берди. Нотиқ мамлакатимизда диний маърифатни янада ошириш учун яратилган имкониятлар, шунингдек, нафақат ислом илмлари, балки бутун инсоният цивилизацияси тараққиётига улкан ҳисса қўшган аждодларнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиб, кенг тарғиб қилиш натижасида эришилаётган муваффақиятларни тилга олди.

Ш.Зиёдов юртимизда олиб борилаётган диний-маърифий ислоҳотлар самарасининг эътирофи сифатида қатор нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва йирик илмий муассасалар олимлари фикрларидан иқтибослар келтирди ва мамлакатимиздаги бошқа турдош муассасалар фаолияти билан муштарак ҳолда давлатимиз “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғоясидан ҳеч ҳам оғишмасдан дадил олға бораётганини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тавсиялар амалиётда қўлланади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг …