Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАЛАБАЛАР ИШТИРОКИДА ТУРКУМ ТАДБИРЛАР

ТАЛАБАЛАР ИШТИРОКИДА ТУРКУМ ТАДБИРЛАР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида талаба-ёшлар учун “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида илмий-маърифий тадбир ташкил этди.

Мамлакатимизда давом этаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида ўтказилган тадбирда илмий ходимлар Ж.Жумаев ва Б.Маҳмудов йиғилганларга мамлакатимизда динлараро толерантлик, этник ҳамжиҳатлик, эътиқод ва виждон эркинлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.

Дарҳақиқат, юртимизда истиқомат қилаётган турли дин вакилларига диний маросимларини ўтказиш ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш учун барча шароитлар яратилган. Бу борада Ўзбекистон ўзига хос тажриба тўплаган. Бу, шубҳасиз, мамлакатимиздаги барқарор тинчлик-осойишталик муҳитида ўз ифодасини топмоқда.

Маърузачилар талабаларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Шунингдек, ҳафталик доирасида мазкур институт талабаларининг Марказга экускурсияси ташкил этилди. Экскурсантлар Марказ музейидаги ҳар бир экспонатни яқиндан ўрганиб, кутубхона фаолияти билан танишди.

Экскурсия давомида талабалар билан “Аждодлар мероси – ёшларга ибрат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси бўйича викторина ташкил этилиб, ғолиблар Марказ нашрлари билан тақдирланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ илмий ходимлари – “Россия мусулмонларининг VI халқаро форуми”да

Шу кунларда Россия Федерацияси Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида жойлашган Булғор ислом академиясида “Россия мусулмонларининг VI …