Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ РАҲБАРИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА ҚАТНАШДИ

МАРКАЗ РАҲБАРИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА ҚАТНАШДИ

Пойтахтимизда 14 ноябрь куни “Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти 80 ёшда” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг етакчи илмий ва маданий муассасалари раҳбарлари, қатор хорижий ташкилотлар вакиллари, етук олимлар, фан ва маданият арбоблари иштирок этган анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдов ҳам қатнашиб, институт билан Марказ ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари тўғрисида маъруза қилди.

Марказ анча вақтдан буён Шарқшунослик институти билан қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ҳамкорликда ташкил этилаётган семинар ва конференциялар, маърузалар ҳамда олиб борилаётган тадқиқотлар шулар жумласидандир.

Маърузачи истиқболда ҳам муассасалараро ҳамкорлик такомиллашиб бориб, қадимий манбаларни ўрганишда ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Ш.Зиёдов, шунингдек, йиғилганларга Марказда қўлга киритилган илмий муваффақиятлар ҳақида маълумот берди ва институт раҳбариятига янги нашр этилган адабиётлар тўпламини тақдим этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …