Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТУРКИЯ ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ИДОРАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ МАРКАЗ МЕҲМОНИ БЎЛДИ

ТУРКИЯ ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ИДОРАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ МАРКАЗ МЕҲМОНИ БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркия Жандармерияси Бош қўмондонининг ўринбосари генерал-лейтенант Ҳусайн Куртўғли раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев қарши олиб, музей фаолияти билан яқиндан таништирди. Имом Бухорийнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Мулоқот чоғида меҳмонларга Марказ фаолияти ва Туркия илмий муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумотлар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Лаборатория фаолияти такомиллашмоқда

Ўтган йили Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида қўлёзма китобларни реставрация қилиш лабораторияси фаолият бошлаганини хабар …