Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / «ЎРТА АСРЛАРДА ХУРОСОН ВА МОВАРОУННАҲРДАГИ ҲУҚУҚ ВА ЖАМИЯТ: ШУРУТ АСАРЛАРИ»

«ЎРТА АСРЛАРДА ХУРОСОН ВА МОВАРОУННАҲРДАГИ ҲУҚУҚ ВА ЖАМИЯТ: ШУРУТ АСАРЛАРИ»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказилаётган “ЗАРАФШОН ВОҲАСИ МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРИ” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз.

Бу галги семинарда Қоҳирадаги Америка университети доценти, PhD, Доктор АҲМАД ХОН «ЎРТА АСРЛАРДА ХУРОСОН ВА МОВАРОУННАҲРДАГИ ҲУҚУҚ ВА ЖАМИЯТ: ШУРУТ АСАРЛАРИ» мавзусида маъруза қилади.

Онлайн семинар 2023-йил 14-ноябр куни Тошкент вақти билан соат 16.00 да бошланади.

⌨️ Конференсияда онлайн тарзда қуйидаги ЗООМ видеоконференсия платформаси орқали иштирок этиш мумкин.

https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902
Парол: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …