Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / БАЙРАМГА БАҒИШЛАНГАН ТУРКУМ ТАДБИРЛАР

БАЙРАМГА БАҒИШЛАНГАН ТУРКУМ ТАДБИРЛАР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишлаб, соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида ходимлар ўртасида шахмат-шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Икки кун давом этган беллашувларда эркаклар ва аёллар маҳорати алоҳида синовдан ўтказилди.

Бугун, 10 ноябрь куни Марказда байрам муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Уни Марказ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Йўлдошхон Исаев олиб борди. Тадбирда жамоа раҳбари Шовосил Зиёдов барча ходимларни байрам билан қизғин қутлаб, бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Йиғилганлар қўмита фаолиятини янада ривожлантириш, уни ташкилий-маъмурий жиҳатдан янада мустаҳкамлаш, жамоада ҳамжиҳатлик, жипслик ва бирдамликни мунтазам кучайтириб бориш, ходимларнинг меҳнатга оид ижтимоий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этди.

Тадбир доирасида байрамга бағишлаб ташкил этилган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Спорт турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган ходимлар бошланғич касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Барча ходимларга байрам муносабати билан эсдалик совғалари улашилди. Шунингдек, жамоадаги боқувчисини йўқотган ёлғиз оналарга моддий ёрдам пуллари ажратилгани эълон қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …