Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари ва ўрта-махсус ислом билим юртларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида кенг кўламли маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини бошлади.



30 октябрь куни тарғиботчилар Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талаба-ёшлари билан учрашувда йиғилганларни юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан таништириб, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий мероси ҳақида маълумот берди ва ахборот хуружларига қарши туриш кўникмалари билан ўртоқлашди.





Тадбир доирасида буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг Марказ томонидан нашр этилган асарлари тақдимоти ўтказилди.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz






