Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ УЧРАШУВЛАР УРГУТ ТУМАНИГА КЎЧДИ

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ УЧРАШУВЛАР УРГУТ ТУМАНИГА КЎЧДИ

“Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида алоҳида олинган маҳаллаларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари 4 октябрь куни Ургут туманида давом этди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари, Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбар ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи маҳалла фаоллари билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, уюшмаган ёшлар билан маънавий-маърифий учрашувлар ўтказди.

“Чорчинор” МФЙда ташкил этилган тадбирда диний экстремизмнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди. Мутаассибона фикр ва қарашлар билан чалғиш, умумий савия ҳамда дунёвий ва диний билимлар саёзлиги, диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмаслик ана шу сабаблардан айримларидир. Шундан келиб чиқиб, тарғиботчилар бугунги кунда учраётган турли кўринишдаги маънавий хуружларга қарши маърифат билан курашиш, халқимиз, хусусан, ёшларимизни керакли билимлар билан қуроллантириш орқали таҳдидларга муносиб барҳам бериш зарурати барчадан бирдек масъулият талаб этишини таъкидлаб, ҳаммани огоҳликка даъват қилди.

“Қуйи Алғар” МФЙдаги учрашувда кундалик турмушдаги эътиборсизлик, қолаверса, жамият ҳаётига, унда кечаётган жараёнларга лоқайдликнинг ҳар бир оила, ҳар бир инсон тақдирига салбий таъсир кўрсатиши қайд этилиб, шу нуқтаи назардан ёшларга соф диний таълимотларни етказиш, уларни халқпарварлик, ватанпарварлик, миллий ва диний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари тадбирларда турли оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг ижтимоий хавфли оқибатлари ҳақида кенг тушунтириш бериб, фарзандлар тарбиясида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳамда оила-маҳалла-мактаб тарзидаги ҳамкорлик асосида маънавий муҳитни янада соғломлаштиришнинг амалий чоралари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирди.

 Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Турк абруси тарихи”

2024 йил 22 май куни соат 10:00 да  Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий …