Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИМОМ-ХАТИБЛАР ЎҚУВИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

ИМОМ-ХАТИБЛАР ЎҚУВИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятидаги имом-хатиблар малака ошириш ўқувининг сўнгги босқичи асосан тингловчилар иштирокидаги интерактив машғулотлар асосида ўтди.

Марказ тренерлари томонидан иштирокчиларни икки шўъбага, катта ва кичик гуруҳларга бўлган ҳолда, соҳа вакиллари фаолиятида учраш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётий вазиятлар ҳамда муаммоли ҳолатлар чуқур таҳлил қилинди. Қатнашчилар ўртага ташланган долзарб мавзу ва масалалар юзасидан ўз фикрларини эркин тарзда билдириш ва мунозарага киришиш имкониятига эга бўлди. Шўъбаларнинг ҳар биридаги машғулотлар якунида фаолиятга оид муҳим йўналишлар бўйича умумий ва мақсадли хулосалар ишлаб чиқилди.

Шундан сўнг вилоятдаги иқтидорли имом-хатиблар бир ҳафталик малака ошириш ўқувининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Марказ директори Шовосил Зиёдов, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Баҳодир Қодиров ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятидаги вакили в.в.б Ёқубжон Мансуров малака ошириш дастурининг бугунги кундаги долзарб аҳамияти, машғулотларда олинган билим ва кўникмаларни амалиётда қўллашнинг ҳаётий зарурати ҳақида сўзлади ва тингловчиларни ўқувларнинг муваффақиятли якуни билан қизғин табриклади.

Иштирокчиларнинг барчасига ташкилотчилар томонидан махсус сертификатлар топширилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …