Home / ЯНГИЛИКЛАР / ЎЗБЕКИСТОН ВА АҚШ: олий таълимдаги ҳамкорлик янада ривожланади

ЎЗБЕКИСТОН ВА АҚШ: олий таълимдаги ҳамкорлик янада ривожланади

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШнинг Вебстер университети вице-президенти Ж.Шустер раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Музокарада Тошкент шаҳрида АҚШнинг Вебстер университети филиалини ташкил этиш ва 2019/2020 ўқув йилидан абитуриентларни қабул қилишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу университет билан боғлиқ ҳамкорликни 2017 йил 16 сентябрда бошлаган. 2018 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Марказий Осиёдаги илк магистрлик таълим лойиҳаси йўлга қўйилган.
 
2018 йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан имзоланган келишувга асосан жорий йилдан Вебстер университети Ўзбекистонда тўлақонли фаолият кўрсатади. 2019 йилнинг март ойидан эса Тошкент давлат иқтисодиёт ва Тошкент ахборот технологиялари университетларида Лойиҳа бошқаруви мутахассислиги бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.
 
Манба: ЎзА

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …