Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 74/VII

Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).

Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 34б).

Асар боши (в. 34б) :

العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الامام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمن جرجانى سقى الله ثراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها لفظية و منها معنوية …

Асар сўнги (в. 38б) :

… المضارع و هو وقوع الا اسم نحو زيد يضرب فى موضع زيد ضارب

Колофон (в. 38б):

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب و الله اعلم باالصواب

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 34б-38б); 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´85 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси таякисидан ажраган, яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …