Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Жиззахда семинарлар давом этмоқда

Жиззахда семинарлар давом этмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Жиззах вилоятидаги навбатдаги ўқув семинари Пахтакор, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл, Ғаллаорол ва Бахмал туманларида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва ноиблар учун ташкил этилди.

Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов ёт мафкуралар таъсирининг олдини олишга оид мавзулар доирасида диний экстремизм ва радикализмга қарши аҳоли, айниқса, ёшларда мустаҳкам иммунитетни шакллантиришда диний соҳа вакилларининг ўрни, уларнинг ўзи ишлаётган ҳудудларда огоҳликни янада ошириш ва интернет орқали тарқатилаётган турли маълумотларга қарши муносиб раддия бериш кўникмаларини ривожлантириш масалалари бўйича маъруза қилди.

Вилоятда ўқув тадбирлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Имом Бухорий асарларини рақамлаштириш бўйича Ўзбекистон тажрибаси – халқаро минбарда

8 октябрь куни Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Нур-Муборак Миср-Ислом маданияти университетида “Рақамли маконда ислом: ғоялар, …