Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Жиззах вилоятида семинарлар старт олди

Жиззах вилоятида семинарлар старт олди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва ноиблар учун “Ижтимоий муносабатларда диннинг ўрни ва аҳамияти”, “Радикализм ва экстремизмга қарши кураш: бугунги ҳолат ва халқаро тажриба” ҳамда “Бузғунчи ғояларга раддия бериш методологияси” каби мавзуларда туркум ўқув семинарларини бошлади.

Дастлабки тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри, Фориш ва Шароф Рашидов туманларининг диний соҳа вакиллари иштирокида ўтказилди. Унда Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов мазҳабсизликнинг, зарур малака ва билимга эга бўлмай туриб, оят ва ҳадислардан тўғридан тўғри ҳукм чиқаришнинг хунук оқибатлари каби долзарб масалалар тўғрисида фикр юритди.

Вилоят туманларида ўқув семинарлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …