Home / ЯНГИЛИКЛАР / МАРКАЗ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ ЮКСАЛИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ ЮКСАЛИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг тегишли қарорига асосан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Отабек Бозорович Муҳаммадиев ва Меҳрожиддин Ўзбекович Амоновга 24.00.01 – “Ислом тарихи ва манбашунослиги” ихтисослиги бўйича катта илмий ходим илмий унвони берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва Илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Меҳрожиддин Омоновни янги илмий мартабага эришгани муносабати билан қизғин муборакбод этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

 

Check Also

Шажарашуносликдан юксак илм сари: Махдуми Аъзам авлодлари изидан

Япониянинг Токио университети доценти, тарихшунос олим Яёи Каваҳара Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда …