Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ҲАМКОРЛИК ТАКЛИФИ ИЛГАРИ СУРИЛДИ

ҲАМКОРЛИК ТАКЛИФИ ИЛГАРИ СУРИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркия Тарихчилар жамияти раҳбари проф. др. Юксел Ўзген ва Туркия Республикасининг Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Отатурк маданият, тил ва тарих олий органи раҳбари Деря Ўрздан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳамроҳлигида музей фаолияти билан танишди. Имом Бухорий ҳаёти ва илмий-маънавий меросидан сўзловчи экспонат ва қўлёзма нусхалари, деворий суратлар уларда катта қизиқиш уйғотди.

Делегация аъзолари Марказда самарали илмий фаолият учун яратилган қулай шароитларни мамлакатимизда илм ва маърифат соҳасига қаратилган юксак эътибор намунаси сифатида эътироф этиб, истиқболда мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истагини билдирди.

Мулоқот чоғида қисқа фурсатда илмий муассасалар ўртасида ҳамкорликка оид Англашув меморандуми лойиҳаси юзасидан музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …