Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / САМАРАЛИ МУЛОҚОТЛАР

САМАРАЛИ МУЛОҚОТЛАР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ташриф буюрди.

Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни музей билан таништирди. Марказ илмий фаолияти, қўлга киритилаётган илмий ютуқлар ва нашр қилинаётган адабиётлар, шунингдек, халқаро алоқалар йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Мулоқот чоғида Марказ моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, илмий фаолиятни креатив ғоялар асосида модернизациялашга оид қатор масалалар муҳокама этилди.

Марказ билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасида илмий ҳамкорлик истиқболларига оид фикр-мулоҳазалар билдирилди ва тез фурсатда икки томонлама Англашув меморандумини имзолаш бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …