Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ тарғиботчилари – Самарқанд шаҳри маҳаллаларида

Марказ тарғиботчилари – Самарқанд шаҳри маҳаллаларида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тарғибот гуруҳларининг “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори асосидаги маънавий-маърифий яна бир тадбири 29 август куни Самарқанд шаҳрида ўтказилди.

Тарғиботчилар бу кўҳна ва навқирон кентдаги “Маърифат”, “Кўкмасжид”, “Бунёдкор”, “Галаосиё”, “Давлатшоҳ Самарқандий” ва “Ўзбекистон” МФЙлари аҳли билан диннинг асл моҳияти, исломнинг бағрикенглик ва инсонпарварлик ғоялари ва мафкуравий иммунитетни кучайтириш чоралари хусусида суҳбат қурди.

Марказ илмий ходимлари сўнгги бир неча кун давомида Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Пайариқ, Булунғур, Самарқанд, Жомбой, Иштихон, Қўшработ, Пахтачи, Тойлоқ, Ургут, Каттақўрғон, Нарпай, Пастдарғом туманлари, Каттақўрғон ва Самарқанд шаҳарларидаги 100 дан зиёд маҳалла аҳли билан 90 га яқин учрашув ўтказди. Бу тадбирларда 4 ярим мингдан зиёд ҳамюртимиз қамраб олинди, барча мулоқотлар ОАВда фаол ёритиб борилди.

 

Маҳалла фаоллари фикрига кўра, жойларда ўтказилаётган бундай учрашувлар ҳам одамлар, ҳам давлат ва жамият учун бирдек манфаатлидир. Тадбирларда ҳамюртларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, уларнинг умумий савияси ошяпти, дунёқараши кенгайиб, жипслиги янада мустаҳкамланмоқда. Бундай бирдамлик эса жамият ва давлат тараққиётида муҳим ўрин тутади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …