Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح العوامل المائة (Шарҳу ал-авомил ал-миа)

شرح العوامل المائة (Шарҳу ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 74/VIII

Муаллиф. Муаллиф – номаълум.

Грамматика. Асар Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.)нинг “Ал-авомил ал-миа” асарига форсча шарҳ бўлиб, Миат (юзта) омил, муножот (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларни бош келишикда, кесимни эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 38б) :

اكر سوال كرده شود كه الف لام عوامل جكونه الف لامست جواب ميكويمكه الف لام حرف است …

Асар сўнги (в. 40б) :

… زده تا صد همه منصوب مفرد  ز صد بالا همه مفرد مجرد

Колофон  (в. 40б) :

تمت تمت تمت تمت تمت تمت تمت تمت

Настаълиқ.  3 варақ.  (в. 38б-40б) ; 41а-42а ҳадислар ва Бедил ғазаллари келтирилган ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´85 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Муҳаммад Амин

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси таякисидан ажраган, яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …