Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / رسالة (Рисола)

رسالة (Рисола)

№ inv. MR 147/IV

Муаллиф. Муаллифи – номаълум.

Фиқҳ. Асарда намоз ва таҳоратнинг фарзлари, вожиб ва суннатларини оят ва ҳадислар асосида далилар келтириш билан кенгайтириб ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 40б) :

Асар боши (в. 40б) :

طهارت پاك فريضه است هم بايت وهم بخبر اما ايت قوله تعالى يا ايها الذين امنوا إذا إلى الصلاة …

Асар сўнги (в. 48а) :

… ولا حول ولا قوة الا بالله العلي العظيم اكر خلق آسمان بقية

Настаълиқ. 9 варақ. (в. 40б-48а) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 165´110 mm. варақ ўлчами : 250´150 mm. варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: олд муқоваси йўқ, асар муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …