Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 143/IV

Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 40а) :

…غيره ولتاء للمخاطب مطلقا مفردا … او مثنى  اومجموعا مذكرا كان او مؤنثا للغايبة المفردة …

Асар сўнги (в. 51а) :

…كقولك رحمت رحمة واحدة و دخرجت دخرخة واحدة والفعلة بالكسر للنوع من الفعل لقول هو حسن الطعمة والجلة

Колофон (в. 51а) :

تمت تم تم

Настаълиқ. 12 варақ. (в. 40а-51а); 13 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 135´65 mm. ; варақ ўлчами: 195´120 mm. ; варақлари шарқона рақамланган.

Саҳҳоф: Муҳаммад.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, айрим варақлари тушиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …