Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

✅ Жорий йил 20 июль куни Имом Бухорий таваллудининг 1250 йиллиги муносабати билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Жўйбори Калон мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ҳамда Панжоб (Покистон) ва Инону (Туркия) ва Утара (Малайзия) университетлари ҳамкорлигида “Имом Бухорий – буюк муҳаддис” мавзусида халқаро илмий семинар ўтказилади.

Семинар офлайн ва онлайн тарзда ташкил этилади. Унда Имом Бухорий меросини ўрганишда халқаро ҳамкорлик масалалари, буюк муҳаддиснинг етук муфассир ва мужтаҳид сифатида ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси, фиқҳий қарашлари, “Саҳиҳул Бухорий” асаридаги ҳадислар таҳлили, суннатни инкор қилувчиларнинг асарга нисбатан эътирозларига раддияларга оид ўнга яқин илмий маъруза тингланади.

Семинар доирасида алломанинг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таржима ва нашр қилинган асарлари тақдимоти ҳам ўтказилади.

Тадбир Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази конференциялар залида Тошкент вақти билан соат 10.00 да бошланади.

ZOOM видеоконференция дастури бўйича уланиш манзили:

👉https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902
Пароль: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тавсиялар амалиётда қўлланади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг …