Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 197

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 22-30 жузларни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 36 (“Ёсин”) сура билан бошланиб, 109 (“Кафирун”) суранинг 4-ояти билан тугаган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1а).

Асар боши (в. 1а) :

يس والقران الحكيم انك لمن المرسلين …

Асар сўнги (в. 98б) :

… ولا انا عابد ما عبدتم …

Настаълиқ. 98 варақ. (в. 1а-98б) ; 11 қатор ; мистара; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса ; 8 матн ўлчами : 130´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф: Хўжа Муҳаммад.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралган ва варақлари намдан зарарланиб, тушиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …