Home / МАҚОЛАЛАР / У КИШИ БИРОР ҲАДИСГА НАЗАР СОЛСАЛАР, УНИ ИПИДАН ИГНАСИГАЧА ЎРГАНАР ЭДИЛАР…

У КИШИ БИРОР ҲАДИСГА НАЗАР СОЛСАЛАР, УНИ ИПИДАН ИГНАСИГАЧА ЎРГАНАР ЭДИЛАР…

   Муҳаммад айтганлар: «Доримийдан Муҳаммад ибн Каъбнинг “Ўзини хорлаган ёлғончигина ёлғон гапиради”, деган ҳадислари тўғрисида сўралиб, “Имом Бухорий бу ҳадисни саҳиҳ деяптилар”, – дейишди. Шунда: “Муҳаммад мендан донороқ. Чунки у кишининг фикри-зикри – ҳадис. Мен эса бошқа ишлар билан машғулман, касалман. Муҳаммад Аллоҳ таоло яратган бандаларнинг зийракроғидир. У киши Аллоҳнинг Китобида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларида буюрилган ва ман этилган нарсаларни тушуниб етганлар. Қуръонни бутун вужудлари билан берилиб ўқирдилар. Ундаги мисоллар ҳақида чуқур тафаккур қилардилар, ҳалолу ҳаромини билиб турардилар”, – дедилар Доримий». 

   Муҳаммаднинг айтишларича, Сулаймон ибн Мужолид у кишига ёзганлар: «Мен Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Самарқандийдан Бухорий тўғриларида сўрадим. У киши: “Муҳаммад ибн Исмоил олимроғимиз, фақиҳроғимиз, масаланинг нозик ўринларини ҳам илғайдиган ва  изланишда биздан ўзиб кетган”, – дедилар».

   Муҳаммад айтганлар: «Абу Саъид Муаддиб имом Доримийнинг: “Бизнинг ҳадисга қўядиган талабимиз Муҳаммадникидек эмас эди. У киши бирор ҳадисга назар солсалар, уни ипидан игнасигача ўрганар эдилар”, – деганларини  эшитганлар».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

ЎЗБEК ДАВЛАТЧИЛИГИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА «НИЗОМ АТ-ТАВОРИХ»НИНГ АҲАМИЯТИ

Ўзбек давлатчилигини бошқарган сомонийлар, салжуқийлар, ануштегинийлар ҳамда мўғулларга қарамлик даври (1220–1370) тарихига оид манбалардан бири …