Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / رسالة الارواح (Рисолат ал-арвоҳ)

رسالة الارواح (Рисолат ал-арвоҳ)

№ inv. MR 210/II

Муаллиф. Муаллифи – номаълум.

Ақоид. Қуръони каримда келтирилган оятлардаги қабр азоби фаришталари Мункар ва Накир саволларига жавоблар ҳамда инсоннинг ҳаётлик пайтида қилган ибодати, яхши сўзи ва амаллари азоб фаришталаридан тўсиқ бўлиши ҳақида баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 2б).

Асар боши (в. 2б) :

فصل فى ذكر جواب اعمال منكر ونكير وجاء فى الخبر الصادق اذا وضع الميت فى القبر اتاه ملكان اسودان وازرقان …

Асар сўнги (в. 10б) :

… وارواح المسلمين فى حواصل عصافر فى الجنة عند جبال المسك الى يوم القيامة

Колофон (в. 10б) :

تمت الرساله الارواح  بعون الملك وهاب والله اعلم بالصاواب

Настаълиқ. 10 варақ. (в. 2б-10б) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 110´55 mm. ; варақ ўлчами : 195´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод 1282/1865 й.” деган ёзув бор. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …