Home / МАҚОЛАЛАР / АГАР СИЗ БЎЛМАГАНИНГИЗДА, БУХОРОДА ЯШАШИМНИНГ МАЪНОСИ ҚОЛМАС ЭДИ…

АГАР СИЗ БЎЛМАГАНИНГИЗДА, БУХОРОДА ЯШАШИМНИНГ МАЪНОСИ ҚОЛМАС ЭДИ…

   Абу Жаъфар айтганлар: «Яҳё ибн Жаъфар Пайкандий Муҳаммад ибн Исмоилга: “Агар сиз бўлмаганингизда, Бухорода яшашимнинг маъноси қолмас эди”, – деганлар».

   Умар ибн Ҳафс Ашқар айтганлар: «Абдоннинг Муҳаммад ибн Исмоилни қўллари билан кўрсатиб: “Кўзим билан мана шу йигитдан кўра донороқни кўрмадим”, – деганларини эшитдим».

   Солиҳ ибн Мисмор Марвазий айтганлар: «Нуъайм ибн Ҳаммоднинг: “Муҳаммад ибн Исмоил бу умматнинг фақиҳидирлар”, – деганларини эшитдим».

   Иброҳим ибн Холид Марвазий айтганлар: «Мусаддад: “Эй Хуросон аҳли, бошқа бировни Муҳаммад ибн Исмоилдан устун қўйманглар”, – дер эдилар».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

АХЛОҚИЙ ЭСТEТИК ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ИНСОН ҚАДРИ ВА МАЪНАВИЯТИГА ТАЪСИРИ

Инсон қадри ва маънавияти ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган, ўзининг ахлоқий ва эстетик жиҳатлари билан бир …