Home / МАҚОЛАЛАР / МЕНИНГ ЎЛИМИМ – БИР ИНСОННИНГ ЎЛИШИ, У КИШИНИНГ ВАФОТЛАРИ ЭСА ИЛМНИНГ ЗАВОЛИДИР…

МЕНИНГ ЎЛИМИМ – БИР ИНСОННИНГ ЎЛИШИ, У КИШИНИНГ ВАФОТЛАРИ ЭСА ИЛМНИНГ ЗАВОЛИДИР…

   Абу Жаъфар айтганлар: «Менга ўртоқларимдан бири: “Абу Абдуллоҳ Бухорий Абу Исҳоқ Сурморийнинг зиёратларига бордилар. У кишининг ҳузурларидан чиққач, Абу Исҳоқ: “Кимки ҳақиқий ва ростгўй фақиҳни кўрмоқчи бўлса, мана шу одамга қарасин”, – дедилар. Имом Бухорий кирганларида у кишини ёнларига ўтқаздилар”, – деди».

   Абу Жаъфар айтганлар: «Дўстларимдан бирининг: “Муҳаммад ибн Саломнинг ҳузурларида эдим. Имом Бухорий Ироқдан қайтишларида шу ерга кириб келдилар. У ердаги одамларнинг мусибатлари ҳақида гапириб, имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг бошларига тушган кўргуликларни айтиб бердилар. Чиқиб кетганларидан кейин Муҳаммад ибн Салом ҳозир бўлганларга: “Бокира қизни шу йигитдан ҳам ҳаёли деб ўйлайсизларми?!” – дедилар”, – деганларини эшитдим».

   Абу Жаъфар айтганлар: «Яҳё ибн Жаъфарнинг: “Агар Муҳаммад ибн Исмоилнинг умрларига ўзимнинг умримни қўшиб беришга қудратим етганда эди, шундай қилардим. Чунки менинг ўлимим – бир инсоннинг ўлиши, у кишининг вафотлари эса илмнинг заволидир”, – деганларини эшитдим».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

Ўзбекистонда Имом Мотуридий илмий меросига юксак эътибор қаратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори жаҳон …