Home / МАҚОЛАЛАР / ШУ БОЛА ҚАЧОН ҲУЗУРИМГА КИРСА САРОСИМАГА ТУШАМАН…

ШУ БОЛА ҚАЧОН ҲУЗУРИМГА КИРСА САРОСИМАГА ТУШАМАН…

   Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Дўстларимдан бири: “Муҳаммад ибн Саломнинг ҳузурларида эдим. Муҳаммад ибн Исмоил кириб келдилар. Чиқиб кетганларидан сўнг Муҳаммад ибн Салом: “Шу бола қачон ҳузуримга кирса саросимага тушаман. Ҳадис ва бошқа илмлар менда чалкашиб кетади. Чиқиб кетгунига қадар қўрқиб тураман”, – дедилар”, деб айтдилар».

   Абу Жаъфар айтганлар: «Абу Умар Сулайм ибн Мужоҳиднинг: “Муҳаммад ибн Салом Пайкандийнинг ёнларида эдим. Менга: “Агар олдинроқ келганингда етмиш минг ҳадисни ёддан биладиган бир болакайни кўрардинг”, – дедилар. Уни излаб чиқдим. Ҳатто унга етиб олдим ва: “Етмиш минг ҳадисни ёд биладиган сенмисан?” – деб сўраганимда: “Ҳа. Ундан ҳам кўпроғини биламан. Агар бирор ҳадисни саҳоба ёки тобеъиндан ривоят қилсам, албатта, уларнинг туғилган, яшаган ва вафот этган жойларини ҳам биламан. Саҳоба ёки тобеъинлардан ривоят қилган ҳар бир ҳадисимнинг аслини Аллоҳ китоби ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини ёдлагандек ёд биламан”, – дедилар”, – деганларини эшитдим».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

ЎЗБEК ДАВЛАТЧИЛИГИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА «НИЗОМ АТ-ТАВОРИХ»НИНГ АҲАМИЯТИ

Ўзбек давлатчилигини бошқарган сомонийлар, салжуқийлар, ануштегинийлар ҳамда мўғулларга қарамлик даври (1220–1370) тарихига оид манбалардан бири …