Home / МАҚОЛАЛАР / ИНСОН ЗОТИ МУҲТОЖ БЎЛАДИГАН ИЛМЛАРНИНГ БАРЧАСИНИ БИЛСА БЎЛАДИМИ?

ИНСОН ЗОТИ МУҲТОЖ БЎЛАДИГАН ИЛМЛАРНИНГ БАРЧАСИНИ БИЛСА БЎЛАДИМИ?

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Имом Бухорий: “Инсон зоти муҳтож бўлган илмларнинг бари Қуръон ва ҳадисда бор”, – дедилар. “Бунинг ҳаммасини билиб бўладими?” – деб сўрадим. “Албатта, билиб бўлади”, – деб жавоб бердилар».

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Ҳофиз Ражо Имом Бухорийнинг ҳузурларига келиб: “Менинг келишимнинг хабари сизга етса-да тайёргарлик кўрмабсиз. Нима ҳақда мунозара қиласиз?” – деб сўрадилар. Бухорий: “Ҳеч нарсани такрорлаганим йўқ, ҳеч қандай тайёргарлик ҳам қилганим йўқ. Агар сиз мендан бирор нарсани сўрамоқчи бўлсангиз, сўрайверинг”,   дедилар.

   Кейин икковлари мунозарани бошладилар. Ражо ҳайратдан қаерда эканликларини унутиб қўйдилар. Имом Бухорий: “Яна саволингиз борми?” – деб сўрадилар. Ражо уялган ва тортинган ҳолатда: “Ҳа, бор”, – дедилар. Бухорий: “Ундай бўлса, сўранг”, – дедилар. Ражо ўн учта Аюб исмли ровийнинг номини зикр қилдилар. Бухорий бироз жим турдилар-да сўнгра: “Кўп нарсани жам қилибсиз”, – дедилар. Ражо бу кишини бир бобда бўлса ҳам қойил қолдирдим, деб ўйлаб Бухорийга: “Эй Абу Абдуллоҳ, кўп илмдан маҳрум бўлибсиз”, – дедилар. Имом Бухорий Аюбдан ривоят қилинган олтмишдан ортиқ ровийни айтиб бериб, Ражо санаган ўн учта ровийнинг етти-саккизтасини заифга чиқардилар.

   Ражо: “Қора салла ҳақида қанча ҳадис ривоят қилгансиз?” – деб сўрадилар. Бухорий: “Сиз қанча ривоят қилганингизни айтинг”, – дедилар… Ўшанда Бухорий: “Мен қирқтага яқин ҳадис ривоят қилганман”, – дедилар. Ражо хижолат тортиб, тиллари гапга келмади».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

شرح مطالب المصلى (شرح فقه كيدانى)(Шарҳ матолиб ал-мусалли, (= Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний))

№ inv. MR 217|II Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)  Фиқҳ. Мазкур …