Home / МАҚОЛАЛАР / 400 ОЛИМ БУХОРИЙНИ ЧАЛКАШТИРИШ УЧУН ЕТТИ КУН ТАРАДДУД ҚИЛДИ…

400 ОЛИМ БУХОРИЙНИ ЧАЛКАШТИРИШ УЧУН ЕТТИ КУН ТАРАДДУД ҚИЛДИ…

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ айтганлар: «Мен Сулайм ибн Мужоҳиддан эшитдим. У киши Абул Азҳарнинг: “Самарқандда ҳадис талабида юрган тўрт юз нафар олим бор эди. Улар Бухорийни чалкаштириш мақсадида етти кун бир жойга тўпланиб, шомликлар санадини ироқликлар санадига, яманликлар санадини ҳарамайнликлар санадига киритдилар. Имом Бухорий ҳаммасини эшитиб, бирор санаднинг жойини ўзгартирмасдан, туширмасдан, матн билан санадни териб чиққач, барчалари лол бўлиб қолишди”, – деганларини эшитганлар».

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Имом Бухорийнинг: “Кеча ухламасдан китобларимга киритган ҳадисларни санаб чиқдим. Икки юз мингдан зиёд ҳадисни санади билан ёзган эканман. Ҳеч қачон ҳадисни “Фалонча фалончадан айтиб берди” қабилида мавҳум қилиб ёзмадим. Бундан сақланардим. “Ал-Иътисом” китобимни бир кечада ёзганман”, – деганларини эшитдим».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

МУҚАДДАС ДИНИМИЗДА ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРЛАШ ВА ТИРИКЛАРНИ ҚАДРЛАШ ҲАҚИДА

Ислом дини инсонларни одоб-ахлоқ, яхшилик ва эзгуликка чорлайди. Шу боис, унда ўтганларни хотирлаш, уларнинг ҳақига …