Home / МАҚОЛАЛАР / БАСРАЛИК МАЪРИФАТ АҲЛИ ЁШГИНА БУХОРИЙНИНГ ОРТЛАРИДАН ҲАДИС ЁЗИБ ОЛМОҚЛИК УЧУН ЧОПИШАРДИ…

БАСРАЛИК МАЪРИФАТ АҲЛИ ЁШГИНА БУХОРИЙНИНГ ОРТЛАРИДАН ҲАДИС ЁЗИБ ОЛМОҚЛИК УЧУН ЧОПИШАРДИ…

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ айтганлар: «Ҳошид ибн Исмоил ва яна бир кишининг: “Абу Абдуллоҳ Бухорий йигитлик чоғлари биз билан бирга Басра шайхларининг дарсларига қатнардилар. Бир неча кун ўтса-да, бирор нарса ёзмадилар. У кишидан: “Сен биз билан қатнайсану, лекин ҳеч нарса ёзмайсан, нима қиласан ўзи?”    деб сўрардик. Орадан ўн олти кун ўтгач, бизга: “Сизлар бу саволни менга бир неча марта бердингизлар. Нима қилишим ҳақида кўп сўрадингизлар. Ёзганларингизни менга кўрсатингизлар-чи”, – дедилар. Биз ёзганларимизни у кишига узатдик. Ёзган ҳадисларимиз ўн беш мингдан ортиқ бўлган экан. У киши шунча ҳадисни ёддан айтиб бердилар. Ҳатто биз у кишидан хатоларимизни тузатиб олдик. Сўнгра: “Сизлар мени вақтини бекорга ўтказиб, бориб-келяпти деб ўйлаяпсизларми?!” – дедилар. Ўшанда у кишига ҳеч ким тенглаша олмаслигини билганмиз”, – деганларини эшитдим».

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ айтганлар: «Ҳошид ибн Исмоил ва яна бир кишининг: “Басралик маърифат аҳли ёшгина Бухорийнинг ортларидан ҳадис ёзиб олмоқлик учун чопишарди. Ҳатто илтимос қилиб ҳол-жонларига қўйишмасди. Минглаб одамлар у кишини йўлларда ўтирғизиб, у киши ривоят қилган ҳадисларни ёзиб олишарди. Ўшанда Муҳаммад юзларига ҳали тук чиқмаган ёш йигит эдилар”, – деганларини эшитдим».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

Ўзбекистонда Имом Мотуридий илмий меросига юксак эътибор қаратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори жаҳон …