Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗНИНГ НАВБАТДАГИ СТИПЕНДИАТИ – КЎҲНА МАРОКАШДАН

МАРКАЗНИНГ НАВБАТДАГИ СТИПЕНДИАТИ – КЎҲНА МАРОКАШДАН

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия жорий йилги дастурининг навбатдаги ғолиби – Марокашдаги Абдулмалик Саъдий университети профессори др. Абдураҳим Аламий илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди.

Хорижлик тадқиқотчи Марказ директори Шовосил Зиёдов қабулида бўлди. Муассаса раҳбари амалиётчини қутлаб, дастур ғолиблиги билан муборакбод эди. Абдураҳим Аламий самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этди ва илмий ходимлар билан ўзаро тажриба алмашиш, илмий иши юзасидан янги манбалар устида ишлаш имконияти яратилганидан мамнуният билдирди.

Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев меҳмонни музей фаолияти ва кутубхона иши, у ердаги китоб фонди билан таништирди. Қўлёзмалар хазинасидаги манбалар стипендиатда катта қизиқиш уйғотди.

Абдураҳим Аламий “Ўрта асрларда Ўрта Осиё ва Мағриб ўртасидаги маданий ва илмий алоқалар” мавзусидаги илмий иши бўйича тадқиқот олиб боради.

Амалиёт мобайнида тадқиқотчи юртимиз шаҳарлари бўйлаб сафар қилиши ва тадқиқотлари юзасидан тақдимотлар ўтказиши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …