Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / СТИПЕНДИАТ АМАЛИЁТИ ЯКУНИГА ЕТДИ

СТИПЕНДИАТ АМАЛИЁТИ ЯКУНИГА ЕТДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори др. Дерйа Идикурт Марказда ўтаётган амалиёти якун топгани муносабати билан илмий тадқиқотларининг ҳисобот-тақдимотини ўтказди.

Амалиётчи бу ердаги илмий фаолиятида қўлга киритган натижалари сарҳисобини келтириб, амалий кўмак учун Марказ жамоасига самимий миннатдорлик билдирди.

Др.Идикурт сўнгги икки ой мобайнида “Истанбулдаги бухоролик олим Шайх Сулаймон Афанди” мавзусидаги илмий иши устида олиб борган изланишлар самарасини кўргазмали тарзда тақдим қилди. Марказда манбалар юзасидан ҳамда яқин мавзулардаги илмий ишлар доирасида ўтказган тадқиқотлари ўрганилаётган ишни мазмун жиҳатидан янада бойитганини алоҳида қайд этди.

Хусусан, таниқли ўзбек тилшуноси, шоири ва дипломати Шайх Сулаймон Афанди Бухорий ҳақида мамлакатимизда илк марта ўтган асрнинг 70-йиллари ўрталарида Нишонбой Ҳусановнинг “Тошкент оқшоми” газетаси ва “Фан ва турмуш” журналида эълон қилинган мақолалари ва бошқа айрим манбалар ватандошимизнинг илмий-ижодий, дипломатик, ижтимоий ва ноширлик фаолиятини янада ойдинлаштириш имконини яратди. Сўфий оилада улғайган арбобнинг номи Бухорода пайдо бўлган ва равнақ топган Нақшбандия тариқати билан боғлиқ – у нақшбандия-мужаддидия силсиласининг вакилидир.

Стипендиат дастурда иштирок этганидан ҳамда илмий изланиш учун яратилган шароит ва тақдим этилган кенг имкониятлардан ғоят мамнун бўлганини таъкидлади.

Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев амалиётчига жамоа истиқболда ҳам у билан илмий ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканини билдирди ва келгусидаги илмий ишларига зафарлар тилаб, амалиётни муваффақиятли тамомлагани тўғрисида сертификат тақдим этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …