Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “ТАБАРРУК ЗИЁРАТ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

“ТАБАРРУК ЗИЁРАТ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркия фахрий консулликлари фаолият олиб бораётган шаҳарларнинг турк миллатига мансуб фуқаролари, Европадаги туркий жамоалар вакилларидан иборат бир гуруҳ зиёратчилар ташриф буюрди.

Ташриф Туркий кенгашга аъзо мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб амалга оширилаётган “Табаррук зиёрат” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бўлиб, Марказнинг Зиёрат туризмини ривожлантириш борасидаги салоҳиятини янада оширишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида халқаро ярмаркалар, кўргазмалар, фестиваллар, миллий спорт мусобақаларини биргаликда ўтказиш ҳамда Ўзбекистондаги халқаро илмий марказлар ва ташкилотга аъзо давлатлардаги илмий марказлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш назарда тутилган.

 

Меҳмонлар Марказ музейи ва ундаги экспонатлар билан бирга Имом Бухорийнинг ҳаёт йўли ва илмий мероси билан яқиндан таништирилди. Зиёратчилар ўз ота-боболаридан эшитган қадамжоларни кўз билан кўриш бахтига эришаётганларидан мамнунлик ифода этиб, тили, дини, урф-одатлари ва қарашлари бир-бирига яқин халқлар ўртасидаги мустаҳкам дўстлик алоқалари қардошлик ришталарининг юксалиши ва мамлакатлар тараққиётига улкан ҳисса қўшишини таъкидлади.

Бельгия, Франция, Буюк Британияда истиқомат қилаётган 30 нафардан зиёд турк қардошлардан иборат зиёратчилар гуруҳининг мамлакатлар бўйлаб сафари 12 кунга мўлжалланган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …