Home / МАҚОЛАЛАР / ТАФСИР, ҲАДИС, ФИҚҲ ИЛМИГА ОИД ҚЎЛЁЗМАЛАР (ЧЕСТЕР БИТТИ КУТУБХОНАСИ)

ТАФСИР, ҲАДИС, ФИҚҲ ИЛМИГА ОИД ҚЎЛЁЗМАЛАР (ЧЕСТЕР БИТТИ КУТУБХОНАСИ)

Ирландия пойтахти Дублин шаҳридаги Альфред Честер Битти (1875-1968) кутубхонасида сақланаётган тафсир, ҳадис, фиқҳ илмига оид асарларнинг қўлёзма нусхалари ўтмишдан дарак берувчи нодир манбалар саналади.

Чeстeр Битти кутубxoнаси – Дублин қалъасида, Дамe Стрит ва Кристчурч сoбoрига яқин ҳудудда жoйлашган бўлиб, кутубxoна ва музeйга кириш бeпул.

Чeстeр Битти кутубxoнасидаги қўлёзмалар VIII асрдан то XX асрнинг бошларигача бўлган даврга оиддир. Мазкур кутубхонада 5500 га яқин қўлёзма китоблар мавжуд. Уларнинг 2650 га яқини араб қўлёзмаларидан ибoрат бўлиб, аксарияти тариx, дин, ҳуқуқшунoслик, астрoнoмия ва тиббиётга бағишланган. Қадимий қўлёзмалардан 1001 йилда таниқли xаттoт Ибн ал-Баввoб томонидан Бағдoдда кўчирилган Қуръoни карим нусхаси мавжуд. Бундан ташқари, Бобурийлар сулоласи вакилларидан Акбаршоҳ, Жаҳoнгир ва Шoҳ Жаҳон ҳукмрoнлиги даврига оид қўлёзмалар ва расмларнинг йирик тўплами, 300 дан oртиқ фoрс қўлёзмалари, тeмурий ҳукмдoр Бойсунғур учун ёзилган “Саъдий Гулистoн” асари нусxаси мавжуд. Туркий қўлёзмалар 160 га яқин бўлиб, энг кичик гуруҳни ташкил этади ва усмoнли турк ҳамда чиғатой тилидаги қўлёзмалардан ибoрат.

Ислoм тариxи ва санъати сoҳасида В.Минoрский ва А.Арбeри томонидан тузилган турк ва фoрс қўлёзмалари каталoглари мавжуд. Тoмас Арнoльд эса тўпламнинг ҳинд қўлёзмалари каталoгини яратган.

Қуръoни карим қўлёзма нусхалари ҳақида А.Арбeрининг Чeстeр Битти кутубxoнасида сақланадиган рўйxати асосида танишиб чиқиш мумкин[1]. Тўплам рақамлаштирилмаган, аммo тадқиқoтчилар ўқиш залидаги асл нусxаларни кўриши мумкин.

Мазкур қўлёзмалар фондида[2] “Саҳиҳул Бухорий” асарининг турли даврларда кўчирилган қуйидаги 17 та нусхаси сақланади:

4996-рақам остида сақланаётган “Саҳиҳул Бухорий” асари 122 бетдан иборат, ўлчами 26,8х18,4 см., XIII асрда насҳ хатида кўчирилган;

3080 – Саҳиҳул Бухорий. 75 бет, ўлчами 26х18,3 см., XIII асрда кўчирилган;

3771 – Саҳиҳул Бухорий. 264 бет, ўлчами 20,5х14,7 см., хаттот Исмоил бин Муҳаммад бин Бардис бин Наср бин Бардис бин Раслан Баолий (ваф. 785-786/1383-1384) 778/1378 йилда кўчирган;

4720 – Саҳиҳул Бухорий. 278 бет, ўлчами 26,8х18,4 см., хаттот Муҳаммад бин Абдуллоҳ бин Яҳё бин Абдул Валий Тануҳий Ҳанбалий 785/1383 йилда кўчирган;

4061 – Саҳиҳул Бухорий. 76 бет, ўлчами 27,2х18,4 см., XIV асрда кўчирилган;

4180 – Саҳиҳул Бухорий. 131 бет, ўлчами 24х18,6 см., XIV асрда кўчирилган;

4185 – Саҳиҳул Бухорий. 224 бет, ўлчами 27х17,8 см., XIV асрда кўчирилган;

4186 – Саҳиҳул Бухорий. 106 бет, ўлчами 26,8х18,5 см., XIV асрда кўчирилган;

3177 – Саҳиҳул Бухорий. 242 бет, ўлчами 27,9х18,8 см., хаттот Ҳасан бин Тоййиб бин Юсуф бин Тоййиб Ироқий 840/1437 йилда кўчирган;

4197 – Саҳиҳул Бухорий. 242 бет, ўлчами 28,2х19 см., хаттот Ҳасан бин Тоййиб бин Юсуф бин Тоййиб Ироқий 840/1437 йилда кўчирган;

4060 – Саҳиҳул Бухорий. 135 бет, ўлчами 20х13,7 см., 861/1457 йилда кўчирилган;

4235 – Саҳиҳул Бухорий. 277 бет, ўлчами 25,5х16,5 см., хаттот Абдураҳмон Насиҳ Тарабулусий Ҳанафий 876/1471 йилда кўчирган;

4236 – Саҳиҳул Бухорий. 228 бет, ўлчами 27х17,5 см., хаттот Абу Бакр бин Аҳмад бин Даас 905/1499 йилда кўчирган;

4718 – Саҳиҳул Бухорий. 110 бет, ўлчами 27,3х20,8 см., хаттот Муҳаммад бин Муҳаммад бин Муҳаммад Ансорий кўчирган;

4198 – Саҳиҳул Бухорий. 200 бет, 26,5х18 см., XV асрда кўчирилган;

4243 – Саҳиҳул Бухорий. 347 бет, ўлчами 30,5х20,5 см., XV асрда кўчирилган;

3375 – Саҳиҳул Бухорий. 200 бет, ўлчами 26,1х17,9 см., хаттот Шаҳобиддин Аҳмад бин Маҳмуд Байлуний кўчирган;

Шунингдек, “Саҳиҳи Муслим” асарининг тўртта нусхаси мавжуд.

  1. инв № 5193 (213 бет, ўлчами 26,7х19 см., хаттот Абдужалил бин Абдураҳмон Минҳожий (836/1433) томонидан 853/1449 йилда кўчирилган);
  2. 3384 (240 бет, ўлчами 25,3х18 см., хаттот Муҳаммад бин Иброҳим бин Абулқосим Майдумий томонидан 678/1279 йилда кўчирилган);
  3. 4211 (240 бет, ўлчами 17,8х13,8 см., 523/1454 йилда кўчирилган);
  4. 4248 (480 бет, ўлчами 29,2х18,6 см., хаттот Аҳмад бин Абу Бакр бин Муҳаммад Котиб томонидан 863/1459 йилда кўчирилган) рақам остида сақланмоқда.

Мазкур кутубхонада тафсир, ҳадис ва фиқҳ илмига оид яна бир қатор асарлар ҳам сақланаётгани диққатга сазовор. Жумладан, “Мунтаҳаб мин саҳиҳул Бухорий” (инв №4644/II), “Мухтасари саҳиҳул Бухорий” (инв №5042), “Шарҳи жомеъ ус-сағир” (инв № 5203) каби бир қатор нодир асарлар мавжуд.

Бурҳониддин Марғиноний (1123-1197) “Ҳидоя” асарининг мазкур кутубхонадаги нисбатан қадимийроқ ҳисобланган қўлёзманинг 658/1260 йилда хаттот Али бин Муҳаммад бин Али Ғиждувоний томонидан кўчирилган (312 бетдан, ўлчами 29,8х15,3 см. бўлиб, 3633-рақам остида) нусхаси сақланмоқда.

5346-рақам остида Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий (1075-1144) томонидан ёзилган “Ал-Кашшоф” асарининг хаттот Умар ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд томонидан 861/1457 йилда кўчирилган нусхаси сақланади.

Чeстeр Битти кутубxoнаси фондида сақланаётган ушбу нодир асарлар мовароуннаҳрлик алломалар илмий-маънавий мероси бўлиб, уларни ўрганиш, таржима қилиш ва тадқиқ этиш ўз долзарблигини йўқотмайди.

Меҳрожиддин АМОНОВ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими,
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
[1] Arthur J. Arberry, The Koran Illuminated: A Handlist of the Korans in the Chester Beatty Library. – Dublin, 1967.
[2] Ушбу қўлёзмалар ҳақида батафсил қаранг: Arthur J. Arberry, The chester Beatti Library, A Handlist of the Arabic Manuscripts. – Dublin, 1955-64.

Check Also

МАВЛОНО МУҲАММАД ҚОЗИНИНГ «СИЛСИЛАТУЛ-ОРИФИН ВА ТАЗКИРАТУС-СИДДИҚИН» АСАРИДАГИ ТАРИХИЙ-ТАСАВВУФИЙ ҒОЯЛАР

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида дунёга машҳур алломаларимиз маънавий меросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз …