Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛИШ – ҲАМ ҚАРЗ, ҲАМ ФАРЗ

АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛИШ – ҲАМ ҚАРЗ, ҲАМ ФАРЗ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ғаллаорол туман ихтисослаштирилган мактабида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари, ўқитувчи-педагоглар ва Марказ илмий ходимлари иштирок этди.

Марказ бўлим бошлиғи Ш.Умаров юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди. Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ўртасида аллома аждодларимиз ҳаёти ва ижодига оид викторина ҳам ўтказилди. Фаол ўқувчилар Марказ томонидан нашр этилган китоблар билан тақдирланди.

Тадбир давомида тарих фанлари доктори, профессор Б.Тўраев йиғилганларга жаҳон тамаддунига беназир ҳисса қўшган алломаларимиз ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Бугунги кун авлоди учун  аждодларга муносиб ворис бўлиш ҳам фарз, ҳам қарз экани алоҳида таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари ёшлар онгини заҳарлашга уринаётган турли экстремистик оқимлар таҳдидидан ҳам огоҳ этилиб, уларга қарши курашнинг энг муносиб воситаси бу – илму маърифат экани қайд қилинди.

Тадбир доирасида Марказ томонидан нашрга тайёрланган янги китоб ва халқчил рисолалар тақдимоти ўтказилиб, истиқболдаги режалар хусусида маълумот берилди. Тақдимотда фаоллик кўрсатган ўқувчилар китоблар билан рағбатлантирилди.

Якунда Марказ ходимларига мактаб раҳбарияти томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …