Home / ЯНГИЛИКЛАР / Суҳбат ўрнига саёҳат

Суҳбат ўрнига саёҳат

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Марказий ҳарбий округ шахсий таркибининг Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига зиёрати ташкиллаштирилди.

Мазкур соҳа ходимлари учун ҳафтанинг ҳар жумасида маънавият соатлари ўтказилади. Ушбу соатлар бу ҳафта ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун саёҳат тарзида ўтказилди.

– Саёҳат буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишиш, дилни поклаш учун ажойиб имконият, – дейди Марказий ҳарбий округ бўлим бошлиғи, капитан Носиржон Раҳимжонов. – Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий маърифий билимларини ошириш, ватанпарварлик руҳини шакллантиришда бундай зиёратлар самара беради. 

Манба: zarnews.uz

Check Also

Илм ва маърифат – радикализмга қарши энг кучли қалқон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд давлат университети Ургут филиалида “Жаҳолатга …