Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЕТТБ МЕҲМОНЛАРИ – МАРКАЗДА

ЕТТБ МЕҲМОНЛАРИ – МАРКАЗДА

Европа тикланиш ва тараққиёт Банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг Самарқандда ўтказилган 32-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Марокаш делегациясининг раҳбари, Қиролликнинг молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳишам Толби ҳамда Бошқарма бўлим бошлиғи Брахим Чоуки Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва илмий ходим Бароат Амонов кутиб олиб, музей фаолияти, ундаги экспонат ва қимматли манбалар билан таништирди.

 

Делегация вакилларида буюк муҳаддис Имом Бухорий сийрати, илмга йўғрилган ҳаёти, ақл-заковати, мукаммал илми ва қобилияти ҳақидаги маълумотлар катта таассурот қолдирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Машғулотлар амалиёт билан боғланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган давр мобайнида қатор халқаро нуфузли ташкилот ва илмий …