Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / YTB вакиллари – Марказда

YTB вакиллари – Марказда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркия Хориждаги турклар ва қардош халқлар бошқармаси (YTB) вакиллари меҳмон бўлди.

Турли мамлакатлардаги турклар ва қардош жамиятлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган бу муассаса хорижлик талабаларга Туркияда таҳсил олиш учун давлат грантлари ҳам ажратади. Айни пайтда YTB грантлари асосида ушбу давлатда таълим олаётган талабалар орасида ўзбекистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Бошқарма раҳбари маслаҳатчиси Зулғойиб Оққуш бошчилигидаги делегацияни директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, Марказ музейи ва кутубхона фаолияти билан таништирди.

Мулоқот чоғида Марказ билан бошқарма ўртасида илм-фан ва таълим йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Меҳмонлар Марказда илмий амалиёт ўтаётган туркиялик тадқиқотчи др.Дерйа Идикурт билан ҳам учрашди. Суҳбатда бу ерда илмий фаолият учун яратилган қулай шароит ва кенг имкониятлар тилга олинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ИЛМДАН АМАЛИЁТГА: “ИСЛОМ МАЪРИФАТИ, ҲАДИС ИЛМИ ВА ИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИ” КУРСИ ЯКУНЛАНДИ»

2026 йил 14 август куни Имоми Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган “Ислом маърифати, ҳадис …