Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اول علم (Аввали илм)

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 76/V

Муаллиф. Муаллиф – номаълум.

Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 319а).

Асар боши (в. 319а) :

اكر شخص كويد كه اول علم كدام است واخر علم كدام است در جواب ميكويم كه اول علم شناختن …

Асар сўнги (в. 326б)

… از جامد یک صادرشود ازازل تا يابد متخص است مرالله را بنا بر نعمتها يش …

Настаълиқ. 8 варақ. (в. 319а-326б); 17 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда; шарқ қоғози; матн ўлчами : 220´120 mm. ; варақ ўлчами : 270´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, тахта, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 249/III Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, …