№ inv. MR 176
Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 27-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 51 (“Зориёт”) суранинг 31-оятидан бошланиб, 57 (“Ҳадид”) сурасида тугаган.
Нусха тўлиқ.
Асар боши (в. 1б) :
قال فما خطبكم ايها المرسلون …
Асар сўнги (в. 13б) :
… لئلا يعلم اهل الكتاب الا يقدرون على شيء من فضل الله وان الفضل بيد الله يؤتيه من يشاء والله ذو الفضل العظيم
Колофон (в. 13б) :
وقف عامه كرد رجب باي ابن خالباى
Хаттот (в. 13б) : Ражаббой ибн Холбой томонидан оммага вақф қилинган.
Настаълиқ. 13 варақ. (в. 1б-13б) ; + 01-03а, 14-15 бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова: жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.