Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية على الفوائد الضيائية (Ҳошия аъла ал-фавоид аз-зиёийя)

حاشية على الفوائد الضيائية (Ҳошия аъла ал-фавоид аз-зиёийя)

№ inv. MR 129

Муаллифи: Абдулғафур ал-Лари Ризоиддин (ваф. 912/1506  й.).

Грамматика. Асар – Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (ваф. 1414-1492 й.)нинг “Фавоид аз-зиёийя” асарига ёзилган ҳошиядир. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, боршқа ҳошиялар ичида ҳажман катта ҳисобланади. Чунки, муаллиф шарҳни ҳар бир бобига алоҳида тўхталиб мавзуларни кенг ёритиб берган. Марказий Осиё мадрасаларида араб тили грамматикасини ўзлаштириш учун асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар тили: Араб.

Басмала (в. 1б) :

Асар боши (в. 1б) :

قوله الحمد لله مصدر المعلوم و اللام للجنس اوالاستغراق اى كل حمد من الازل الى الابد من اى … 

Асар сўнгги (в. 168б) :

…و ذلك لا يتصور الا فى الجمد الجزئية و اما وقوع الجملة القسمية صيغة صيلة كقوله تعالى ان … 

Библиография :   СВР V, № 3799-3806 ; СВР VI,  № 4387 ; Ahlwardt VI, 6777 ; Rieu I, 350.

Настаълиқ.  168 варақ. (в. 1б-168б) ; +01а хаттот машқи ; 25а, 78а, 134-136а 144а, 150б-160б бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боблари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; асосий матн устига қизил чизиқ билан чизилган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´60 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақмланмаган.

Муқова : йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг варақлари намдан зарарланган, қурт еган, асар муқовадан ажраган, муқовалари йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 565/VI Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб …