Home / МАҚОЛАЛАР / Илм келмайди, илмга борилади

Илм келмайди, илмга борилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳорун ар-Рашид ҳаж қилиб, Мадинага қайтиб келди. У Молик ибн Анаснинг чуқур илми ва юксак иқтидори ҳақида кўп эшитгани учун у зотни зиёрат қилмоқчи бўлди. Моликнинг олдига элчи жўнатиб, уни ҳузурига чақиртирди. Молик ибн Анас келган элчига: «Амирулмўмининга айт, толиби илм илм учун ўзи келади, илм унинг олдига бормайди», деди. Халифаунинг бу гапига бўйсуниб, Моликни зиёрат қилиб, уйига борди. Аммо тўпланиб турган одамларни тарқатиб, у зот билан холи гаплашишни талаб қилди. Молик буни  рад этиб, одамлар қандай бўлса, шундайлигича қолишини айтди ва: «Оммадан тўсилган илмда хослар учун хайр йўқ», деди.

«Солиҳлар гулшани»дан

Манба: islom.uz

Check Also

“ҲИЗБУТ ТАҲРИР” ДАЪВОЛАРИГА РАДДИЯЛАР (Халифалик борасида)

Бугунги кунда ўзларини аҳли сунна вал жамоа таркибида деб даъво қилиб, ислом давлатини барпо этишга …